АВЛИЁОТА ҚОРАМОЛ ЗОТИ

АВЛИЁОТА ҚОРАМОЛ ЗОТИсут учун боқиладиган зот. 19-а. охири — 20а. бошларида Қирғизистоннинг Талас водийси ва Қозоғистоннинг Авлиёота уезди (ҳоз. Жамбул вилояти)да жайдари зотларни голланд қорамол зоти билан чатиштиришдан олинган авлодларни ўзаро урчитиш нули билан яратилган. 1950 й. да Авлиёота қорамол зоти расман тасдиқланган. Авлиёота қорамол зоти асосан ола, баъзан қора. Буқаларининг тирик вазни 800—950 кг, сигирлариники 450—530 кг. Бир йилда 3000—3800 л, баъзилари 8000 л гача сут беради. Сутининг ёғлилиги 3,7 — 3,8%. Тоғ яйловларида боқишга мослашган, иссиққа ва қон паразит касалликлари (тейлориоз, пироплазмоз) га чидамли. Умумий сони 300 минг бошга яқин. Асосан Қирғизистон ва Қозоғистонда тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам боқилади.

Next Article

АВОМ