АВЛОД

АВЛОД (араб, валад — бола сўзининг кўплиги) — 1) умумий аждодларидан қариндошлик муносабатлари билан бир хилда узоқлашган кишилар гуруҳи. Мас, ота-оналар, фарзандлар, набиралар — кетма-кет келган уч Авлод ; ота ва ўғил, она ва қиз фарзанд туғилиши оралиғидаги вақт бир Авлод даври (тахм. 30 й.) саналади; бир аждод (бобо)дан тар қалган кишилар. Авлод ота ва она авлодига бўлинади. Ота Авлодга амаки-амакиваччалар, амма-аммаваччалар, ака-укалар ва улардан тарқалган кейинги насл, она Авлодга тоға-тоғаваччалар, хола-холаваччалар ва улардан тарқалган насл киради;

2) маълум давр кишилари, мас, ёш Авлод ва б. (яна қ. Уруғ, Туркум).

Loading...