АВОГАДРО ҚОНУНИ

АВОГАДРО ҚОНУНИ — тенг ҳажмли идеал газларда бир хил босим ва бир хил т-рада зарралар (атомлар, молекулалар) сони бир хил бўлади. Авогадро қонунига кўра нореал шароитда (1,01105 Па, 0°С) истаган идеал газнинг грамм-молеку-ласи бир хил ҳажмни эгаллайди. Авогадро қонуни Авогадро 1811 й. да кашф қилган.