АВОГАДРО СОНИ

АВОГАДРО СОНИ (Авогадро доимийси) (N билан белгиланади) — ҳар қандай модданинг 1 мот таркибидаги молекулалар сони ёки модданинг грамм-атомидаги атомлар сони. У. Авогадро шарафига шундай аталган. Физика ва кимёдаги энг муҳим универсал доимийлардан бири. Авогадро сонини амалда ўлчаш усуллари жуда кўп. Уни аниқлаш моддаларнинг атом ва молекулалардан тузилганлигини ҳамда атом, молекулаларнинг мавжудлигини исботловчи асосий далиллардан бири бўлиб хизмат қилди. Авогадро сони ёрдамида кўпгина физик доимийлар, мас, Больцман доимийси, Фарадей доимийси ва б. аниқланади.

Next Article

АВОКАДО