АВОГАДРО

АВОГАДРО (Avogadro) Амедео (1776. 9.6—1856. 9.7) — итальян физиги ва кимёгари. Турин ун-ти проф. (1820). А 1811 й. да молекулалар ҳақидаги кейинчалик тасдиқланган моддалар тузилишининг молекуляр гипотезасини олға сурган. У ўша йили кейинчалик унинг номи б-н аталган қонун (қ. Авогадро қонуни) нк кашф этиб, шу асосда молекула ва атом оғирликларини аниқлаш усулини ишлаб чиққан. Универсаль доимий — Авогадро сони А. номи билан аталади.

Loading...