АВОМЕТР, ампервольтомметр — ўзгармас ва ўзгарувчан (юқори частотали) ток занжирларида ток кучи, кучланиш ва қаршиликни ўлчайдиган универсал кучма асбоб. А. ларнинг ўлчаш чегаралари турлича бўлади. Улар магнитоэлектрик ва тўғрилагич тизимларда ясалади. Магнитоэлектрик тизимда ясалган Авометрлар ердамида ўзгармас ток занжирларида ток, кучланиш ва қаршилик ўлчанади, тўғрилагич тизимда ясалган Авометрлар ердамида эса ҳам ўзгармас, ҳам ўзгарувчан ток занжирларида ток, кучланиш ва қаршилик ўлчанади.
Авометрлар, асосан, магнитоэлектрик ўлчаш механизми ва яримўтказгичли тўғрилагич бирикмасидан иборат. Авометр ларнинг токни ўлчаш чегараси шунт қаршилиги ердамида, кучланиш ва қаршиликни ўлчаш чегараси эса қўшимча қаршиликлар ердамида кенгайтирилади.