АВР

АВР (араб. — яланғоч) — пичоқнинг учидан зиҳигача, кетмоннинг икки чувуқ оралиғи, ўроқнинг учидан бўғзигача чархланиб юпқалантирилган қисми (тиғ б-н асбоб юзи орасидаги киялик). Шундай асбоблар аврдор (аврдор пичоқ, аврдор кетмон ва ш. к.) деб юритилади.