АВРАН, сафроўт (Gratiola) — сигирқуйруқдошларга мансуб ўтлар туркуми. 24 тури бор. Асосан Европа, Кичик Осиё, Сибирь ва Шим. Американинг ботқоқ ерларида тарқалган, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида (ариқ бўйларида, шоликорлик ва б. зах ерларда) учрайди. Айрим турлари (мас, доривор Авран)нинг илдизида ич сурувчи, қустирувчи, сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга моддалар бор. Авран заҳарли ўсимлик.