АВРАНГБАРДОР

АВРАНГБАРДОР (форс—тахт кўтарувчи) — ўрта асрларда Хуросон ва Мовароуннаҳрда хон, амирларнинг хизматкорларидан бири; ҳарбий юриш пайтида хон ёки амир ёнида юрадиган киши. Аврангбардорнинг вазифаси тахтиравон (кўчма тахт) ни олиб юришдан иборат бўлган. Аврангбардор лавозими 18-а. даги тарихий манбаларда, хусусан «Мажмаъ ал-арқом»да ҳам эслатиб ўтилган.