АВРЕЛИАН, Луций Домиций (214 — 275) — Рим императори (270 й. дан). Дунай легионлари томонидан император деб эълон қилинган. А. Рим империяси чегараларини тиклаган; гетларни Дунай ортига улоқтириб ташлаган, алеманнларни Реция ва Италиядан сиқиб чиқариб, Галлияни бўйсундирган, бироқ Дакияни қўлдан чиқарган. Ички сиёсатда мутлақ императорлик ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қилган (илк бор расман жаноб ва тангри — Dominus et deus деб аталган), мамлакатда ялписига янги маъбуд — қуёш тангрисига сажда қилишни жорий қилган. 273 й. Римда монетарийлар ҳаракатини бостирган. Аврелиан даврида Римни варварлардан ҳимоя қилиш мақсадида Аврелиан девори қурилган (харобалари сақланган). Аврелиан фитначилар томонидан ўлдирилган.