АВРЕЛИЙ Марк (121-180) — Рим императори (161 й. дан). Антонинлар сулоласидан. Сенаторлар табақасига суянган. Арманистонда Рим ҳукмронлигини тиклаган. Парфияликлар билан бўлган урушда (162—166) Месопотамияни босиб олган. 166—180 й. ларда Маркоман уруши олиб борган. Сўнгги стоицизм вакили («Ўйлар» фалсафий асари муаллифи).