АВСАТ

АВСАТ — 19—20-а. бошларида Хива хонлигида 5—10 таноб ери бўлган ўрта ҳол деҳқонлар. Хонликда Авсатлар 5716 хўжалик бўлиб, уларга қарашли ерлар 43 мингга яқин танобни ташкил қилган.