АВСТРАЛИЯ-АНТАРКТИДА КЎТАРИЛМАСИ

АВСТРАЛИЯ-АНТАРКТИДА КЎТАРИЛМАСИҲинд океани жан.шарқидаги сув ости кўтарилмаси, океан ўрта тизмаларидан бири. Марказий Ҳинд тизмаси жан. қисмини Жан. Тинч океан кўтарилмаси билан бирлаштиради. Уз. қарийб 6500 км, эни 800 км гача, энг баланд жойида денгизнинг чуқ. 1689 м. Юзаси аксари алевритгилли балчиқ билан қопланган.