АВСТРАЛИЯ ҒЎЗАСИ (Gossypium australe Mull.) — ёввойи ғўза тури. Геноми С3, хромосомалар сони 2п/26. Биринчи марта Ф. Мюллер таърифлаб берган (1858). Австралияда кенг тарқалган. Австралия ғўзаси кўп йиллик бута, бўйи 1—1,5 м гача. Пояси ингичка, калта туклар билан қопланган. Кўсаклари кичик (диаметри 1 см гача), сирти силлиқ, тескари тухумсимон шаклда, 3—4 чаноқли, очилиши ўртача, чигити майда, узунчоқ, оч кулранг, ипаксимон (уз. 5 мм гача) тукчалар билан қопланган. Чигит қобиғи унча қаттиқ эмас. Австралия ғўзаси энг тезпишар, кўсаги 30 кунда пишиб етилади. Ўргимчаккана ва ширага чидамли.