АВСТРАЛИЯ-ОСИЁ ЎРТА ДЕНГИЗИ — Тинч океаннинг ғарбий тропик қисмида, Осиё ва Австралия ўртасидаги ороллар оралиғида жойлашган бир неча денгизнинг умумий номи. Умумий майд. 8 млн. км2 га яқин. Энг йирик денгизлари: Жан. Хитой денгизи, Ява денгизи, Сулавеси, Сулу, Молукка денгизлари ва б.