АВСТРАЛИЯ ТИЛЛАРИ — Австралия туб аҳолисининг тиллари. Папуа тили, мириам ва тасман тиллари бундан мустасно, тўла ўрганилмаган. Тилларнинг умумий сони (диалектлар ўртасидаги 1 фарқнинг катталигидан) 200 дан 600 гача деб ҳисобланади. Австралия тиллари ҳудудий белгига кўра қуйидагича тасниф қилинади: Шим. Кимберлин тиллари (вароро, кокойимидир ва б); Жан.-Шарқий Австралия тиллари (буандиқ, кулин, курпаи ва б.); Марказий Австралия тиллари (парнкала, диери, аранта ва б.); Ғарбий Австралия тиллари (юнгар, лоритья ва б.) ҳамда Квинсленд ва Янги Уэльс тиллари. Уларнинг луғат таркиби бой, кўп маъноли сўзлар кўп. Ҳоз. кунга келиб кўпгина тиллар барҳам топган ёки йўқолиб бормоқда.