АВСТРАЛИЯЛИКЛАР — 1) Австралия аборигенлари; анчаси мустамлакачилар томонидан қириб ташланган (18-а. охи-рида 250—300 минг бўлса, 1992 й. 170 мингга яқин эди). Қисман, резервациялар деб эълон қилинган чўл зоналарида яшайди. Австралияликлар катта экваториал (негроид-австралоид) ирққа мансуб. Бу ирқдагилар қора танли, кенг бурунли, юз қисми туртиб чиққан, тўлқинсимон сочли, бадани ва юзи сертук. Улар 500 дан ортиқ қабилага бўлинган. Ҳар бир қабила ўз тилида (қ. Австралия тиллари) сўзлашади. Австралияликлар овчилик, темирчилик, балиқчилик билан шуғулланади. Австралияликларнинг илк аждодлари Жан.-Шарқий Осиёдан (асосан Индонезиядан) тахм. 40 минг йиллар илгари келиб жойлашган. Баъзан Австралиянинг барча аҳолисини Австралияликлар деб атайдилар.
2) Халқ, Австралиянинг асосий аҳолиси, асосан, Буюк Британиядан кўчиб келганларнинг авлодлари, инглиз-австралияликлар 13,4 млн. дан зиёд (1992). Инглиз тилининг австралия шевасида сўзлашади. Христиан динининг католик, пресвитериан мазҳабларига эътиқод қилади.