АВСТРИЯ-ФРАНЦИЯ УРУШИ (1809) — Франциянинг Европадаги ҳукмронлигини синдириб, ўз мустақиллигини сақлаб қолиш мақсадида Австриянинг Францияга қарши уруши. Австрия урушдан оддин Англия билан иттифоқ тузди. Австрия армиясининг асосий қисми 1809 и. 10 апр. да Инн дарёсини кечиб, Регенсбург ёнидаги Франция армиясига зарба берди ва Баварияга бостириб кирди. Наполеон моҳирлик билан уруш ҳаракатлари майдонига кўп қисмдан иборат армия ташлади. 22 апр. да Экмюл жангида Австрия армияси катта талафот кўриб Венага чекинди. Французлар 13 майда Венани эгаллади ва 5—6 июлда Ваграм ёнида австрияликларни енгди. Австрия 1809 й. 14 окт. да Шёнбрунн сулҳига қўл қўйди ва Францияга қарам давлатга айланди.