АВСТРИЯ-ГЕРМАНИЯ ҲАРТНОМАСИ — Венада Австрия-Венгрия билан Германия ўртасида имзоланган иттифоқчилик шартномаси. У асосан Россия ва Францияга қарши қаратилган бўлиб, Германия бошчилигида ҳарбий блок (1882 й. Учлар иттифоқи) тузилишига ва Европа мамлакатларининг икки қарама-қарши лагерга бўлинишига олиб келди.