АВСТРИЯ-ИТАЛИЯ-ФРАНЦИЯ УРУШИ

АВСТРИЯ-ИТАЛИЯ-ФРАНЦИЯ УРУШИ (1859) — Сардиния (Италия) ва Франциянинг Австрияга қарши уруши. Австрия Италиянинг Ломбардия, Венеция вилоятларини ўз ҳукмронлигида сақлаб келаётган эди. 1858 й. июль ойида Франция билан Пьемонт (Наполеон III ва Пьемонт бош вазири ўртасида Австрияга қарши биргаликда урушиш учун Италия чегараси яқинидаги Пломбьерда махфий битим имзоланди. Бу битимга кўра, Пьемонт қироллиги Австриядан Ломбардия ва Венецияни озод этишда ёрдам берганлиги эвазига Савойя ва Ницца вилоятларини Францияга беришга рози бўлди. А.-И.-Ф. у. 1859 й. 29 апр. да бошланди. Урушда Австрия катта мағлубиятга учради. Цюрих битими (1859 й. 10 нояб.) га кўра Пьемонт Австриядан Ломбардияни, Турин битими (1860 й.)га биноан эса Франция Пьемонтдан Савойя ва Ниццани олган.