АВСТРИЯ МАКТАБИ — иқтисодий назарияда 19-а. нинг 80-й. ларида Австрияда вужудга келган йўналиш. Австрия мактаби Вена ун-ти проф. К. Менгер (1840 — 1921) раҳбарлигида сиёсий иқтисодда кийматнинг меҳнат назариясита зид бўлган меъёрий нафлик назариясини олға сурди. Бу мактаб яратилган неъматларнинг қиймати ва нархини харидорнинг иқтисодий руҳияти нуқтаи назаридан изоҳлайди (қ. Меъёрий нафлик назарияси).