АВСТРИЯ МИЛЛИЙ БАНКИ

АВСТРИЯ МИЛЛИЙ БАНКИ (Osterreichishe National bank) — Австриянинг марказий давлат банки. Катта шаҳарларда бўлимлари ва 7 филиали бор. Бош идораси Венада. 1922 й. да Австрия-Венгрия банки негизида ташкил этилган. Активлари суммаси 223,2 млрд. австрия шиллинги (18,6 млрд. АҚШ доллари) (1989). Пул муомаласи ва кредитни тартибга солиш учун Австрия миллий банкига тижорат банкларига ссудалар бериш, ҳисобот ва операциялар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш ва ўзгартириш, шунингдек қимматбаҳо қоғозлар билан очиқ бозорда операциялар ўтказиш ҳуқуқи берилган.