АВСТРИЯ-ТУРКИЯ УРУШЛАРИ

АВСТРИЯ-ТУРКИЯ УРУШЛАРИ (16-18-а. лар) — Болқон я. о. нинг шим. қисми ва Венгрия қироллиги ҳудудига эгалик қилиш учун олиб борилган урушлар. Турк қўшинлари Вена ш. ни қамал қилиши (1529) билан бошланган. 1540—47, 1551-62, 1566—68, 1660—64 й. лардаги А.-Т. у. натижасида Венгрия қироллиги ҳудуди тақсимлаб олинди. 1683—99 ва 1716—18 й. лардаги урушда Усмонли турк империяси унга қарши иттифоқчи давлатлар (Австрия, Польша, Венеция, 1686 й. дан Россия) томонидан маглуб этилди. Туркия Европадаги катта ҳудудларидан ажралди. 1737—39 ва 1788—90 й. лардаги А.-Т. у. (1735-39 ва 1787—91 й. лардаги Россия-Туркия урушлари билан қўшилиб кетган) Австрия учун муваффақиятсиз тугаган, натижада Туркия Сербия ва Валахиянинг бир қисмини қайтариб олишга эришган.