АВСТРИЯЛИКЛАР (ўзларини эстеррайхер деб атайдилар) — халқ, Австриянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 8,8 млн. киши (1992). (Австрияда — 7,15 млн. киши). Австрияликлар немис тилида сўзлашади. Европеоид ирқига мансуб. Дини — католик, оз қисми — протестант. Австрия еридаги энг илк қабилалар: иллирийлар, кельтлар, ретлардир. Мил. ав. 2-а. да Австрия ерини римликлар босиб олиб, ерлик халқларни романлаштирди. 5—6 а. ларда Австрияга яна бир қанча қабилалар ва кабила бирлашмалари (готлар, гуннлар, лангобардлар ва б.) босиб киради. Булар ерлик халқларнинг этник таркибига қисман ўзгариш киритган. 6-а. да Австрия ерига славянлар ва германлар (баварлар, алеманнлар) келади. Славян ва германлар Австриянинг илк романлашган гуруҳлари билан қўшилиб кетишлари натижасида Австрияликлар злати, 19-а. нинг охирларида эса Австрияликлар миллати ташкил топди.