АВТАРКИЯ

АВТАРКИЯ (юн. avtarkeia — ўзўзига етарли) — мамлакатнинг ўз-ўзини таъминлаш қоидасига асосланган, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий алоқалардан узилиб қолган биқиқит хўжалик юритиш сиёсати. Автаркиянинг асосий воситалари: мамлакатга киритиладиган товарлар учун юқори чекловчи божлар ва квоталар жорий этиш; истеъмол товарлари нархини ошириш; бошқа мамлакатлар б-н иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришда турли тўсиқлар қўйиш. Жаҳон иқтисодий-хўжалик алоқаларидан узилиб қолиш амалда мамлакатда натурал хўжалик юритишга олиб келади.