АВТО ГРЕЙДЕР

АВТО ГРЕЙДЕР (авто… ва грейдер сўзларидан) — йўл қурилиши ва уни таъмирлашда, аэродром қурилишида, суғориш каналлари қазишда, тупроқни суриш, ерни текислаш, йўл қурилиши материалларини ётқизишда ишлатиладиган ўзиюрар машина. Асосий иш органлари — тўла буриладиган ағдаргич (отвал) ва тишлар.