АВТОБУС

АВТОБУС (авто (мобиль) ва лот. (omni) dus — ҳамма учун) — 9 ва ундан ортиқ ўринли йўловчилар ташийдиган автомобиль. Вазифасига кўра, шаҳар А. лари, шаҳарлараро Автобуслар, шаҳар атрофи Автобус лари ва махсус Автобус ларга бўлинади. Шаҳар Автобуслари аҳоли яшайдиган пунктларда, шаҳарлараро Автобуслар аҳоли яшайдиган пунктлар орасида йўловчиларни ташийди. Махсус Автобуслар сайёхлар, дам олувчилар, самолётга чиқувчилар, айрим идоралар ва б. учун мўлжалланган. Шаҳарлараро Автобусда юкхона бўлади ва ўриндиқлари ухлаб кетиш учун мослаштирилади. Автобуслар икки қаватли қилиб ҳам ишланади. Автобуслар қишда иситилади, езда эса шамоллатиб турилади. Автобуслар 110 км/соат гача тезлик билан юра олади. Автобуснинг ўлчами (узунлиги) 5 м дан ( микроавтобуслар) 24 м гача (қўш А. лар). Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш истиқлол йилларидагина йўлга қўйилди.

1999 й. дан Самарқанд ш. даги «Сам-КочАвто» қўшма корхонасида шаҳарлараро қатнашга мўлжалланган М 23.9 (23 ўриндикли; двигателининг қуввати 65 кВт, максимал тезлиги 95 км/ соат) ва М 29 (29 ўриндиқли; двигателининг қуввати 84,6 кВт, максимал тезлиги 105 км/соат) русумли, шунингдек шаҳар ичида қатнашга мўлжалланган М 24.9 (23 ўриндиқли, двигателининг қуввати 65 кВт, максимал тезлиги 95 км/соат) русумли Автобус ишлаб чиқарилади. Яна қ. Автомобиль, Автомобиль саноати.