АВТОДИСПЕТЧЕР

АВТОДИСПЕТЧЕР, автомат диспетчер — бошқариладиган объект (мас, металл эритиш жараёни)нинг энг мақбул (оптимал) иш режимларини ҳисобга олиб автоматлаштиришга имкон берувчи ялпи бошқариш тизи-ми («одам ва машина» тизимига оид). А таркибига оператор (диспетчер), бошқарувчи ҳисоблаш машинаси (Б. ҳ. м.), барча операторларнинг Б. ҳ. м. билан алоқа қилиб туришини таъминловчи воситалар, бошқариладиган объектлар билан телеалоқа воситалари, объектлардаги ижро ва назорат органлари киради.