АВТОДРЕЗИНА, мотодрезина — ички ёнув двигатели ўрнатилган ўзиюрар т. й. вагони. Асосан, т. й. нинг таъмирланаётган қисмига одамлар ва зарур материалларни ташиш учун ишлатилади. Издан олиб қўйса бўладиган ва бўлмайдиган, одам ва юк ташийдиган хиллари бор. А. 10—20 киши, 10 т гача юкни таший олади, соатига 120 км гача тезлик билан юради. Юк ташийдиган Автодрезина кран билан жиҳозланади.