АВТОДРОМ

АВТОДРОМ (авто… ва юн. dromos — югуриш, югурадиган жой) — автомобиллар синаладиган, пойга ўтка-зиладиган майдон. Асосий иншооти — узунлиги 3—10 км ва эни 10—18 м бўлган пойга ўтказиладиган трек. А. да томошабинлар учун минбарлар ҳам бўлади.