АВТОЭЛЕКТРОН ЭМИССИЯ

АВТОЭЛЕКТРОН ЭМИССИЯ (туннель, совуқ эмиссия) , металлар ва яримўтказгичларда кучли электр майдони (Е>106 — 107В/см) таъсиридаги электрон эмиссия. А. э. электронларнинг металл вакуум (ёки бошқа муҳит) чегарасидаги потенциал тўсиқдан туннель орқали ўтиши натижасидир. Кучли электр майдони бу тўсиқнинг баландлиги ва қалинлигини камайтиради. Металларда Автоэлектрон эмиссия ток зичлиги j Фаулер—Нордхейм қонуни билан аниқланади; Катта Автоэлектрон эмиссия токи олиш учун катод сиртида кўплаб игнасимон учлар ҳосил қилинади. Одатда, кучланганлиги Е>10бВ/см бўлган майдон ҳосил қилиш анча қийинлиги сабабли, Автоэлектрон эмиссияни кузатиш учун сирт эгрилиги катта бўлган кичик ўлчамли (микроннинг бир неча улушида) игнасимон катоддан (мас, автоэлектрон проектораг) фойдаланилади. Автоэлектрон эмиссия совуқ катодли ҳар хил асбоб ва қурилмаларда қўлланилади. Mac, симобли ўзгарувчан ток (бир неча ўн кА) тўғрилагичларида, кучли ток коммутатори (ингитрон)да, интенсив импульели рентген ва юқори частотали нурланишлар олиш ва ҳ. к. да.