АВТОЭЛЕКТРОН ПРОЕКТОР

АВТОЭЛЕКТРОН ПРОЕКТОР, автоэлектрон микроскоп, электрон проектор — автоэлектрон эмиссия асосида тасвир берувчи асбоб. Катоднинг сирти кичиклиги (радиуси 10~4 — 10~5 см) туфайли унинг сиртида жуда катта (Е>106 В/см) электр майдон кучланганлиги ҳосил бўлади, натижада проекториинг люминафор қрпланган экранида катоднинг ўн ва юз минг марта катталашган чиқиш иши бўйича тасвирини кузатиш мумкин. Автоэлектрон проекторда ҳар хил сиртлардан электронларнинг чиқиш фарклари ва унинг катталиги аниқлаиади, катод сиртидаги адсорбция, диффузия, миграция каби жараёнлар, қаттиқ жисм сирти тузилиши ва унинг физик кўрсаткичлари ўрганилади.

Prev Article

АВТОТРОПИЗМ

Next Article

АГАЛАКТИЯ