АВТОГАМИЯ (авто… ва юн. gamos — Кўшилиш) — 1) юксак ўсимликлар (донли экинлардан — буғдой, сули, арпа ва б., дуккаклилардан — нўхат, ловия ва б; бутгуллилар ва чиннигулдошларга мансуб кўпгина ёввойи ўтлар) нинг ўз-ўзидан чангланиши ва уруғланиши. 2) бир ҳужайрали организмлар (диатом сувўтлар, спораликлар, баъзи амёбалар) да икки ядронинг кўшилиши натижасида ўз-ўзидан уруғланиш жараёни. Бунда ҳужайра ядроси иккига бўлиниб, ажралиб кетади ва етилгач, яна кўшилади.