АВТОГРАВЮРА (авто… ва франц. gravure — ўймакорлик, нақш солиш сўзларидан) — гравюра тури, муаллиф тасвир, нақшни ўз қўли билан ёғоч, линолеум ёки металлга ўйиб ишлайди; ундан қолип сифатида фойдаланиб чоп қилинган нусха ҳам гравюра деб аталади. Ёгоч Автогравюра лардан китобларга расмлар тайёрлашда, линолеум ва металл Автогравюра лардан эса алоҳида нусхалар чоп қилишда фойдаланилади.