АВТОЖИР

АВТОЖИР (авто… ва лот. gyro — айланаман) — учиш аппаратларидан бири. Самолётдан фарқи шундаки, Автожирда кўтариш кучини қанот эмас, балки ротор, яъни ҳавонинг қарши оқими таъсирида ўзидан-ўзи айланувчи ҳаво винти ҳосил қилади. Илгарилама ҳаракат одатдаги парракли двигатель ёрдамида ҳосил қилинади. Испан муҳандиси Х. де ла Сперва 1922 й. ихтиро қилган. Автожирга нисбатан бир қатор афзалликларга эга бўлган вертолёт ривожланиши муносабати билан Автожир ишлаб чиқариш тўхтатилган.