АВТОКАР

АВТОКАР (авто… ва инг. саг — аравача) — ички ёнув двигателям (резина ғилдиракли) ўзиюрар аравача. Автокар корхона ҳовлисида, цехлар орасида, омбор билан цехлар орасида, вокзалларда юк ташиш учун ишлатилади. Одатда, Автокар 2 —5 т юк таший олади. Автокарни юк кўтарадиган кран, платформа, тахлагич ва б. қўшимча ускуналар билан жиҳозлаш мумкин. Ҳозир Автокар ўрнини электрокар эгалламоқда.