АВТОКАТАЛИЗ

АВТОКАТАЛИЗ (авто… катализ) — реакция жараёнида каталитик таъсир этувчи сўнгги ёки оралиқ маҳсулотларнинг тўпланиши натижасида реакциянинг тезлашиши. Реакция маҳсулоти — сирка кислота СН3СООН ва унинг электролитик диссоциацияси натижасида ҳосил бўлган НҚ иони реакцияни тезлаштиради. Автокаталитик реакция тезлиги аввал катализатор сифатида таъсир этувчи маҳсулот миқдорининг ортиб бориши сабабли кескин равишда ўсиб, сўнгра реакция жараёнида бошлангич моддаларнинг сарфи ошиб бориши туфайли сусаяди. Реакциянинг бошлангич моддаларидан бири катализатор сифатида иштирок этганда ҳам гоҳо «А» термини қўлланилади.