АВТОКЛАВ

АВТОКЛАВ (авто… ва лот. clavis — калит) — кимёвий ва физик жараёнларни (аксари, қиздириш, қайнатишни) юқори босимда олиб бориш, шунингдек тиббий асбоблар ва боглов материалларини стериллаш учун ишлатиладиган аппарат. Озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кимё саноатида қўлланилади. Автоклавда босимва т-ра таъсирида маҳсулотни стериллаш, пишириш ёки қуюлтириш мумкин. Унинг ички сирти эмаль билан қопланади. Қайси соҳада ишлатилишига қараб, Автоклав турли босим ва т-рада ишлайди. Одатда Автоклав цилиндр шаклида бўлади, ичига доира шаклли яхлит буғ ғилофи жойланади. Автоклав манометр, термометр ва соат билан таъминланади.