АВТОЛИТОГРАФИЯ (авто… ва юн. lithos — тош ва grapho — ёзаман сўзларидан) — литография (тошбосма) нинг бир тури. Автолитографияда чоп қилинадиган тасвирни тошбосмага (баъзан тош ўрнига pyx ёки алюминий ишлатилиши мумкин) литограф-уста эмас, балки муаллиф (рассом)нинг ўзи ўйиб ишлайди. Алан китобларга расмлар тайёрлаш, тасвирни алоҳида чоп этиш учун фойдаланилади.