АВТОМАГИСТРАЛЬ

АВТОМАГИСТРАЛЬ (авто… ва лот. magistralus — бош, асосий) — ўтказиш қобилияти юқори бўлган, қарама-қарши ҳаракат қаторлари ўртасида чегара қўйилган, бошқа йўллар билан бевосита кесишмайдиган автомобиль йўли. Катта шаҳарлар, вилоятлараро, шаҳар доирасидаги транспорт қатновига мосланган катта йўл. Тошкент ҳалқа йўли, Тошкент — Самарқанд автомобиль йўли Автомагистраль дир (қ. Автомобиль йўли). Автомагистраль ларда ҳаракат қатори тўрттадан кам бўлмайди. Кесишувчи Автомагистральлар махсус кўприклар ва айланма йўллар воситасида баланд-паст қилиб ўтказилади. Автомагистраль ларда ёнилғи қуйиш ст-ялари, автомобилларни кўрикдан ўтказадиган ва кичик таъмирлаш манзиллари бўлади.