АВТОМАШИНИСТ

АВТОМАШИНИСТпоезд ҳайдашда машинист ишини бажарувчи автоматик қурилма. Поездни соатига 50 км дан тез ҳайдашда барча жараёнларни тўла автоматлаштирувчи автоматик бошқариш тизимининг муҳим қисми. Поездлар ораси (интервали) қисқа бўлган ҳолларда (метрополитен, шаҳар атрофига қатнайдиган поездлар ва ҳ. к. да) самарали ҳисобланади. Автомашинист ҳаракат жадвалининг аниқ бажарилишини таъминлашга, тезликни соатига 5 км аниқликда сақлаб туришга, етти хил тезлик ичидан исталган бирини энг юқори қийматгача чиқаришга, поезд тезлигини тез-тез ўзгартириб ҳайдашга имкон беради. Автомашинист участкаларнинг поездлар ўтказиш имкониятини яхшилайди, машинистнинг ишини енгиллаштиради. Автомашинист тизими ҳаракатни бошқариш жараёнида қатнашувчи бошқа автоматик тизимлар билан доимий боғлиқ бўлади. У локомотивдаги автоматикага таъсир қилади, автодиспетчер ва автоблокировка «буйруқ»ларига бўйсунади. Ўзбекистонда истиқболда Автомашинист темир йўл участкаси ва умуман йўддаги қатновни комплекс автоматик бошқариш тизимининг таркибий қисмига айланади.