АВТОМАТ ЛАТУНИ

АВТОМАТ ЛАТУНИ (жези) — қўрғошинланган латунь. Қўрғошин латуннинг автомат станокларда кесиб ишланиш хоссасини яхшилайди (номи шундан). Маркаси — ЛС59-1, Л ҳарфи латунни, С ҳарфи қўрғошинни, 59 сони миснинг, 1 рақами эса қўрғошиннинг фоизда ифодаланган ўртача миқдорини билдиради. Автомат латунининг кимёвий таркиби: мис 57—60%, қўрғошин — 0,8—30%, бошқа қўшилмаларнинг умумий миқдори 0,75% гача. Автомат латуни чивиклар, ленталар, полосалар ва листлар тарзида ишлаб чиқарилади; булардан болтлар, гайкалар, соат деталлари ва б. ишлаб чиқарилади. Автомат латунининг техник хоссалари таркиби ва ҳолатига боғлиқ бўлади; мўстаҳкамлик чегараси 300-600 Мн/м2 (30—60 кг/мм2, нисбий узайиши — 2—50%.

Тўрахонов Автомат латуни С, Металлшунослик ва термик ишлаш, Т., 1968.