АВТОМАТ ЛИНИЯ

АВТОМАТ ЛИНИЯмаҳсулот и. ч. даги ҳамма амалларни маълум технология жараёнларига мос тартибда автоматик тарзда бажарувчи машиналар, асосий ва ёрдамчи жиҳозлар мажмуи. Автомат линия мавжуд ускуналарни автоматлаштириш асосида ёки махсус автоматлар, ярим автоматлар ва агрегат станоклар қуриш асосида вужудга келтирилади. Автомат линия авиация, автомобиль, трактор з-длари ва б. кўплаб маҳсулот ишлаб чиқарадиган з-дларда цилиндрлар блоки, вал, поршень каби деталлар и. ч. да, йиғув жараёнида қўлланилмоқда. Мас, Тошкент қ. х. машинасозлиги з-дида, Чирчиқ қ. х. машинасозлиги з-дида, Асака (Андижон)даги «ЎзДЭУ авто» корхонасида, «Тошкент авиация и. ч. бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятида Автомат линия ишлаб турибди.