АВТОМАТ ПЎЛАТИ

АВТОМАТ ПЎЛАТИ — металл кесувчи тезкор автомат станокларда кесиб ишлаш учун мўлжалланган пўлат. Таркибида олтингугурт ва фосфор бошқа пўлатлардагидан кўпроқ бўлади. Автомат пўлати таркиби: 0,08—0,45% углерод, 0,15 — 0,35% кремний, 0,6—1,55% марганец, 0,08—0,30% олтингугурт, 0,05—0,16% фосфордан иборат. Автомат пўлати кесиш вақтида қисқа, осон синувчан ва буюм сиртидан дарҳол ажралиб кетадиган қиринди ҳосил қилади. Пўлатни ана шундай хоссали қилиш учун у олтингугурт б-н, кўпинча эса олтингугурт ва фосфор билан легирланади (қ. Легирланган пўлат). А. п. Автомат линия (цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов бериш): а) умумий кўриниши; б) технологик жараён: 1—заготовка; 2—биринчи токарли ишлови; 3—иккинчи токарлик ишлови; 4—сидириш; 5—тозалаб ишлов бериш; 6—бункер; 9—шевронлаш; 10—тайёр бўлган тишли ғилдирак (шестерня).

Автомат пўлати чивиқ кўринишида ишлаб чикарилади. Ундан болт, гайка, винт ва ҳ. к., автомобиллар, асбобларнинг баъзи деталлари ва б. тайёрланади.