АВТОМАТ РАДИОМЕТЕОРОЛОГИЯ СТАНЦИЯСИ

АВТОМАТ РАДИОМЕТЕОРОЛОГИЯ СТАНЦИЯСИметеорология кузатишлари натижаларини маълум масофага радио орқали автоматик тарзда узатувчи метеорология асбоблари мажмуи. Қуруқлик автомат радиометеорология ст-яси, автоматик радио ёғин ўлчагичи, автоматик радио шамол ўлчагичи Автомат радиометеорология станцияси жумласига киради. Булар метеорология ст-ялари қуриш ва уларда ишлаш қийин бўлган, бориб бўлмайдиган, иқлими ўрганилмаган жойларга ўрнатилади. Бу хил асбоблар Марказий Осиёнинг тоғли ва чўл р-нларига ҳам ўрнатилган. Автомат радиометеорология станцияси юзларча км гача масофада олдиндан берилган дастур бўйича атмосфера босими, т-раси, шамолнинг йўналиши ва тезлиги, ёғин миқдори, қуёш нурининг тушиб туриш вақти ва б. метеорология кўрсаткичларини суткада бир неча марта ўлчайди ва махсус кодлар ёрдамида радио орқали метеорология марказларига хабар қилиб туради. Берилган радиохабарлар радиоприёмниклар ёки телеграф аппаратлари орқали қабул қилинади. Қабул қилинган маълумотлар умумлаштирилиб, тегишли илмий ва амалий хулосалар чиқарилади. Ўзбекистон ҳудудидаги Автомат радиометеорология станциясилар хабарлари Ўзбекистон Бош метеорология бошқармасида жамланади.