АВТОМАТ СУҒОРГИЧ — моллар ичган сари идишга ўз-ўзидан сув юбориб турадиган мослама. Ишлаш тарзига кўра клапанли (қопқоқли) ва вакуумли бўлади. Тепкили, қалқовучли турлари ҳам бор. Бир косали, икки косали ва кўп косали бўлади. Қорамол тумшуғи билан косадаги ричагни босганда клапан пружинаси қисилиб, клапан очилади ва косага сув тушади, мол бошини кўтарганда клапан сув йўлини бекитади. Қалқовучли Автомат суғоргич суғориш насоси ва қалқовучли камерадан иборат. Камерада сув камайса, қалқовуч кўтарилиб, игнали клапан уясидан чиқади ва сув найчалардан камерага қуйилади. Вакуумли Автомат суғоргич идишда сув сатҳининг ўзгаришига асосланган. У коса ва унинг ичига тўнкариб қўйилган идишдан иборат. Идишнинг тубида сув оқиб чиқадиган тешик бор..