АВТОМАТ ТЕЛЕФОН СТАНЦИЯ

АВТОМАТ ТЕЛЕФОН СТАНЦИЯ (АТС) — телефон абонентлари ўртасида (одамнинг иштирокисиз) телефон алоқаси ўрнатишга имкон берадиган механизм ва асбоблар мажмуи. Электромеханиқ электрон ва механикэлектрон хилларга бўлинади. Шаҳар телефон тармоқлари, асосан, электромеханик АТС лар ёрдамида қурилади. АТСнинг ҳажми (унга уланган телефон линиялари сони) ўндан бир неча минггача рақамли бўлиши мумкин. 1000000 ракамли АТСга уланган абонентлар 100 та кичик ва 10 та катта гуруҳга бўлинади. Ҳар бир абонент линиясига 1000 дан 999 гача ракам берилади. Чақираётган абонент ўз телефон аппаратининг рақам тергичи ёрдамида чакирилаётган абонент телефон рақамини териб, АТС асбобларининг ишини бошқаради. Рақам тергичдан чиқаётган ток импульслари АТСга узатилади ва уларнинг таъсирида ст-я асбоблари мураккаб иш жараёнига ўтади, чақирилаётган рақамли аппаратга уланган алоқа линиясини топиб, бу аппарат бўш ёки банд эканлигини аниқлайди; агар керакли аппарат бўш бўлса, ст-я асбоблари унга чақириш сигналларини юборади, агар банд булса, бу ҳакда чакираётган абонентга тегишли сигналлар орқали хабар беради, сузлашув тугагач, ст-я асбоблари абонентлар линияларини яна узади.

Чақирилаётган абонент линиясини топиш учун қидиргичлар деб аталадиган асбоблардан фойдаланилади (расмга к,.). Контакт майдонида 10 та қатор булиб, уларнинг ҳар қайсисида 10 та контакт бор (шунинг учун қидиргич «декадали» деб аталади; юн. dekas — 10 та сўзидан олинган). Ҳаракатлантирувчи механизм чўткалар маҳкамланган ўқ, кўндаланг ва бўйлама тишлари бўлган барабан ҳамда иккита — кутарувчи ва айлантирувчи электр магнитдан иборат. Рақам тергичда терилган биринчи ракам импульслари таъсирида кўтарувчи электр магнит ўз магнитини тегишли марта тортади ва унинг тиракчаси барабаннинг кўндаланг тишларидан бирига тақалиб, ўқни ва, демак, чўткани шунча қадамга кўтаради (қидиргич номидаги «қадамли» сўзи шундан келиб чиққан). Иккинчи рақам импульслари таъсирида айлантирувчи электр магнит худди шу тариқа чуткани буради, мас, агар 73 рақами терилса, кутарувчи электр магнит чўткани 7 қатори қаршисига, айлантирувчи электр магнит эса контактни 3 катори қаршисига тўғри келтиради.

Битта декада-қадамли қидиргич 100 абонентли (100 дан 99 гача) АТСга хизмат кўрсатиши мумкин.

Катта сиғимли (кўп рақамли) АТСда улаш жараёни мураккаброқ, унда битта эмас, кетма-кет уланган бир нечта қидиргич қатнашади. Агар АТСга 100 дан 1000 гача абонентлар уланган булса, улар уч қийматли рақамга эга бўлади. Биринчи рақам терилганда биринчи қидиргич кўтарила бошлайди (унинг контактларига абонентлар линиялари ўрнига бошқа қидиргичлар уланган бўлади, бу қидиргичларнинг контактларига эса тегишли юзликлардаги абонентларнинг линиялари уланади). Биринчи рақам терилиб, рақам тергич диски дастлабки вазиятига қайтгач, биринчи қидиргич чўткаларининг иккинчи ҳаракати бошланади. Чутка то буш юзликлар қидиргичи линиясида тўхтагунга қадар автоматик тарзда ҳаракатланаверади. Иккинчи ва учинчи рақамлар терилганда иккинчи қидиргич чўткалари чақирилаётган абонент линиясини топади.

Маълум абонентлар гуруҳи қидиргичини топиш учун хизмат қиладиган қидиргич гуруҳ қидиргичи деб аталади. Mac, 10000 абонентли АТСга иккита гуруҳ қидиргичи кетма-кет уланиши керак. Улардан бири биринчи рақамни терганда, иккинчиси эса иккинчи рақамни терганда ишлайди. Гуруҳ қидиргичлари сонини оширган сари истаганча кўп абонентлар орасида алоқа ўрнатишга имкон туғилаверади.

Ҳоз. вақтда анча такомиллашган — координатали АТС кенг тарқалган. Уларда қидиргич вазифасини координатали улагич бажаради. Бундай қидиргичнинг асоси координаталар тўри бўлиб, у бир неча айқашувчи тик (вертикал) ва ётиқ (горизонтал) йўллар (координаталар) дан иборат. Бу йўллар электр магнит таъсирида ўз ўқи атрофида маълум бурчакка бурила олади. Йўллар туташган нуқталарда контакт гуруҳлари жойлашган: айқашувчи йўллар бурилган пайтда контактлар туташиб, абонентлар линияларини улайди.

Микроэлектроника ривожланиши муносабати билан квазиэлектрон АТСлар ишлаб чиқилмоқда ва жорий қилинмоқда (квазиэлектрон сўзидаги лот. «квази» — «гўе» сўзи электрон ст-ялар хакида гап кетаётганлигини билдиради). Бундай АТС ларда абонентлар линияларини улаш ишларини махсус электрон ҳисоблаш машиналари бошқаради. Бундай ст-яларда микроэлектроника элементларидан кенг фойдаланилади. Бу эса ст-яни йиғишни осонлаштиради ва тезлаштиради, ст-я эгаллайдиган жойни анча тежайди ва унинг пухта ишлашини таъминлайди. Аммо бундай ст-яларда чақирадиган ва чақириладиган абонентлар линиялари контакт пластиналар ёрдамида уланади. Шу боис АТС тамомила электрон АТС эмас, балки квазиэлектрон АТС деб юритилади. Бу контакт пластиналар инерт газ тўлдириб кавшарланган митти шиша колбага жойлаштирилган; пластиналар колбага маҳкамланган электр магнит чулғами ҳосил қиладиган магнит майдон таъсирида туташади. Бундай қурилмалар геркон (герметикланган контактлар, расмга қ.) деб аталади. Улар микроэлектроника элементлари каби тез ишга тушади. Ҳозир тулиқ электрон АТС ҳам ишлаб чиқилмоқда ва амалда жорий қилинмоқда. Уларда улашларни бошқариш ҳам, улашларнинг ўзи ҳам электрон тарзда юз беради.

Шаҳар АТС ва шаҳарлараро автоматик телефон ст-ялари (ШАТС) мавжуд. ШАТСнинг қидиргичларидаги контакт майдонига абонентлар линиялари эмас, турли шаҳарларни бир-бирига уловчи кўп каналли тизимларнинг каналлари уланади. Бошқа шахардаги абонентни чақираётган абонент маълум рақамни (мас, 8 рақамини) теради. Шунда у ўз аппаратидан ШАТС қидиргичи чўткаларига борадиган линияни улайди. Навбатдаги 3 та рақам (мас, 095), яъни бирор шаҳар коди терилса, чақираётган абонент чақирилаётган шаҳар ШАТС га боғланади. Навбатдаги 7 та рақамни териб, шаҳар АТС қидиргичларига таъсир қилинади, шунда чақираётган абонент телефон аппарати чақирилаётган абонент телефон аппа-ратига уланади (яна қ. Уяли телефон станция).

Ғофиржон Шоёкубов.