АВТОМАТИК ОЙ СТАНЦИЯСИ

АВТОМАТИК ОЙ СТАНЦИЯСИ — Ой сиртига қўндириш учун мўлжалланган космик аппарат. Конструкцияси ва аппаратлари Ойдаги мавжуд шароитларга мослаб ҳисобланади. Автоматик ой станцияси бортига жойлаштирилган илмий аппаратлар ёрдамида Ойдаги табиий шароит ва Ой сирти тадқиқ қилинади, радиотелеметрик ва телевизион тизимлар ёрдамида тадқиқот натижалари ва Ой сирти тасвири Ерга узатилади. 1966 й. 3 фев. да дунёда биринчи бўлиб «Луна-9», шу йили «Сервейер-1» А. о. с. Ой сиртига қўндирилди (қ. «Луна», «Сервейер»).