АВТОМАТИК РОСТЛАШ — машиналар, аппаратлар ва қурилмаларни одам иштирокисиз бошқариб туриш. Автоматик ростлаш учун ускунанинг ўзига ёки унинг ташқарисига ростлагич ўрнатилади. Ростланувчи миқдор ростлагич ёрдамида олдиндан берилган қиймат атрофида ушлаб турилади (қ. Автоматик ростлагич). А. р. техникада қадимдан маълум. И. П. Ползунов ва Ж. Уатт ростлагичлари бунга мисол бўла олади.