АВТОМАТИК ТЎХТАТГИЧ

АВТОМАТИК ТЎХТАТГИЧ («Автостоп») — 1) поезд «йўл берк» сигналига яқинлашганда уни ўз-ўзидан тўхтатадиган қурилма. Автоматик тўхтатгич темир йўл изи орқали йўл сигналлари билан ҳамда локомотивдаги ҳаво тормози билан боғланган. Йўл берк бўлса, светофорнинг сигнали локомотивдаги тегишли мосламага таъсир қилиб, поездни тўхтатади. Машинист светофор сигналини сезмай қолган ҳолларда Автоматик тўхтатгич авариянинг олдини олади; 2) машинасозликда — машина қисми ёки двигателини автоматик тарзда тўхтатиш механизми.